16:45 / 16.07.2017
6 944

Дуров Индонезияда Telegram блокланганига муносабат билдирди

Дуров Индонезияда Telegram блокланганига муносабат билдирди
Telegram мессенжери яратувчиси Павел Дуров ушбу хизматга Индонезияда тўсиқ қўйилганига изоҳ берди. У Индонезия алоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги томонидан тармоқда терроризм тарғиботи билан шуғулланаётган каналлар рўйхатини юборгани, аммо бу каналларни тўсишнинг имкони бўлмаганини тан олган.

«Биз индонез тили ва маданиятидан яхши хабардор мутахассислардан иборат махсус модераторлар гуруҳини тузамиз. Бу орқали терроризм билан боғлиқ сўровларни аниқлаш имкони ортади», — деган Дуров.

У бу борада Индонезия ҳукуматига сўров йўллангани ҳақида маълум қилган.

14 июль куни Telegram мессенжери Индонезия ҳудудида мамлакат алоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги қарори билан блокланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Дуров Индонезияда Telegram блокланганига муносабат билдирди