10:39 / 17.02.2015
6 785

Эрон Google ўрнига миллий Yooz қидирув тизимини ишга туширди

Эрон Google ўрнига миллий Yooz қидирув тизимини ишга туширди

Эрон Ғарбнинг Теҳронга нисбатан ядровий дастур бўйича киритган санкциясига жавобан расмий равишда ўзининг Yooz қидирув тизимини ишга туширди. Бу миллий қидирув тизими Google ва унга ўхшаш қидирув тизимларининг муқобили сифатида яратилган. Эрон Алоқа ва ахборот технологиялари вазирлигида янги қидирув тизими форс тилидаги 1 миллиардга яқин сайтлар билан ишлай олиши таъкидлаб ўтилди.

“Yooz” сўзи форсийчадан таржима қилинганда, “гепард” маъносини беради.

Эрон қидирув тизимига www.yooz.ir манзили бўйича кириш мумкин. International Business Times нашрининг таъкидлашича, бу тизим Google, Yahoo ёки Bing каби хорижий қидирув тизимларидан кўра, тезроқ ва хавфсизроқ ишлайди. Янги миллий қидирув тизими Теҳрондаги ахборот технологияларига бағишланган маросимда намойиш этилди.

Yooz тизимига жавоб берувчи Мехди Нағавийнинг айтишича, эронлик фойдаланувчилар кунига 25 млн маротаба мурожаат қиладиган Google интернетнинг асосий стерженига айланган. Унинг сўзларига кўра, бу янги лойиҳа бу тизимдан воз кечишга ва интернетда фойдаланувчиларнинг хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради.

Кейинроқ, бу тизимга араб ва инглиз тилидаги сайтларни қўшиб, уларнинг сонини 6 миллиардга, янада кейинроқ эса 24 миллиардга етказиш режалаштирилмоқда. Эронда шу йили яна бир Parsijoo номли қидирув тизими ишга туширилиши ваъда берилган.

Манба: www.kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Эрон Google ўрнига миллий Yooz қидирув тизимини ишга туширди