18:20 / 23.02.2015
7 266

Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига ҳар ойда 60 дақиқа бепул мобил мулоқот тақдим этилади

Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига ҳар ойда 60 дақиқа бепул мобил мулоқот тақдим этилади

«Кексаларни эъзозлаш йили» давлат дастури доирасида 1941−1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ойлик абонент тўловисиз ҳар ойда 60 дақиқа бепул маҳаллий ва шаҳарлараро мулоқот имконияти тақдим этилади, деб хабар бермоқда «Infocom.uz».

Тегишли тариф режаларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, шунингдек 1941−1945 йиллардаги уруш қатнашчиларининг тегишли тартибда уланишини таъминлаш Ўзбекистоннинг барча мобил алоқа операторларига ва «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясига топширилди.

Аввалроқ, «Кексаларни эъзозлаш йили» давлат дастури доирасида 1941−1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига телевизор ва мобил телефонлар совға қилиниши хабар қилинган эди.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига ҳар ойда 60 дақиқа бепул мобил мулоқот тақдим этилади