13:02 / 25.02.2015
6 735

Тошкентда интернет-кафелар 21:00 гача ишлайдиган бўлди

Тошкентда интернет-кафелар 21:00 гача ишлайдиган бўлди

Тошкент ҳокими қарори билан вояга етмаган ёшларга дарс пайтида ва ота-оналардан бири ҳамроҳлигисиз тунги соатларда шаҳардаги интернет-кафе ва компьютер клубларига ташриф буюриш тақиқланди, ушбу муассасалар эса эндидан бошлаб фақат 21:00 гача ишлайди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

«Тошкент шаҳрида Интернет тармоғи ва компьютерлар орқали хизматлар тақдим этувчи хўжалик субъектлари фаолиятини мувофиқлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳужжат ҳоким томонидан 18 февралда имзоланиб, 24 февралдан кучга кирди.

Қарорга мувофиқ, муассасаларнинг компьютер хотирасида ахлоқсизлик, диний экстремизм, миллатчиликни тарғиб қилувчи дисклар, вебсайтлар, фильмлар, ўйинлар ва бошқа маълумотлар мавжуд бўлиши ҳамда уларнинг интернет орқали фойдаланилиши тақиқланади.

Манба: www.daryo.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда интернет-кафелар 21:00 гача ишлайдиган бўлди