18:35 / 27.02.2015
8 539

Иштихонда йўловчини уриб кетган Nexia ҳайдовчиси қўлга олинди

Иштихонда йўловчини уриб кетган Nexia ҳайдовчиси қўлга олинди

Самарқанд вилояти, Иштихон туманида номаълум ҳайдовчи автомашинани “Тошкент – Бухоро” йўлининг 62-километрида бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган йўловчини уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, жабрланувчи шифохонага ётқизилган, ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу йўл-транспорти ҳодисасини маҳаллий аҳолига мансуб, 35 ёшли шахс ўзининг Nexia русумли автомашинасида содир этгани аниқланган.

“Гумонланувчи ушланиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, – дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Иштихонда йўловчини уриб кетган Nexia ҳайдовчиси қўлга олинди