12:24 / 06.09.2016
8 669

Ислом Каримов тутган кундалик (4-қисм)

Ислом Каримов тутган кундалик (4-қисм)

Мактаб хотираларига қайтиб

давоми

-Кекса устоз Ҳалим Абдураҳмоновнинг ўқувчи Исломжонни бу қадар эъзозлашининг боиси нимада? – дея сўрадим мактаб директори Сайёра Маликовадан.
— Албатта, ўқитувчи синфда ҳаммага бирдай қарайди. Ҳаммага бирдай таълим тарбия беради. Лекин ҳаммага бирдай меҳр беролмайди. Чунки, бировни бировга меҳр боғлаши Худодан. Ҳалим Абдураҳмонов Исломжонни кўрсатиб, бу болада бир хислат бор, ҳеч кимда йўқ бир фазилат бор, шу болани Худога ёқадиган бир жиҳати бор, дея ҳамиша айтиб юрарканлар. Бир куни одамлар, у қандай фазилат дея, сўрайвергач, бир бўлган воқеани айтиб берган эканлар. 1952-1953 йиллар, ҳали Сталин тирик пайтда, Ислом Абдуғаниевич 8-синфни битириб, ёзги таътилни тугатиб, синфдошлари билан Шаҳрисабзга боришни мақсад қилади: “Мана шу тоғнинг нариги тарафида Шаҳрисабз шахри бор. У ерда буюк саркарда бобом Амир Темур ҳазратлари таваллуд топган. Мен ўша жойларни зиёрат этишим шарт,-дейди. Табиийки, у пайтларда Амир Темурни зиёрат қилиш тугул, номини айтишга одамлар қўрқарди. Ислом бу ҳақда синфдошларига айтганда, синфдошлари тум-тарақай қочиб кетади. Мен ҳам Исломжонни омон сақлаш учун уни йўлдан қайтаришга роса уриндим, ялиниб ёлвордим, қўрқитдим, дўқ-пўписа қилдим, аммо барча ҳаракатларим зое кетди. Исломжон ўша ёзда Шаҳрисабзга яёв бориб келди. Мен бу ҳақда гап чиқмаслигига қанча ҳаракат қилсам ҳам бутун мактаб бу воқеадан воқиф бўлди. Мен Исломжонни мардлигига тан берганман. Исломжон бобоси Амир Темурни ардоқларди, унда Амир Темурнинг шижоати бор эди, шу сабаб ҳам Исломжонни Амир Темурнинг руҳи бир умр қўллаб келган бўлса ажаб эмас.

(Худо шоҳид, ушбу сўзларни Сайёра Маликовадан қандай эшитган бўлсам шундайича сўзма-сўз ёзаяпман. Ҳозир йиғидан бошқа, тўғри сўз ёзишдан бошқа ҳеч нарса кўнглимга сиғмайди. Бу сўзлар менинг бўйнимдаги қарз сўзлар эди. Муҳтарам Президентимиз тирикликларида бу сўзларни ёзишим керак эди. Аммо истиҳола қилганман. Келинглар, тириклигимизда бир-биримиздан меҳримизни аямайлик, муҳаббатимизни изҳор қилишдан тортинмайлик.)

Шоир, Мухаммад ИСМОИЛ

Манба: diydoraziz.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ислом Каримов тутган кундалик (4-қисм)