16:40 / 06.09.2016
11 030

Ислом Каримов номи билан қайси жойларни аташни Ўзбекистон халқи ҳал қилади

Ислом Каримов номи билан қайси жойларни аташни Ўзбекистон халқи ҳал қилади

Ўзбекистоннинг қайси жойларига Республика биринчи Президенти Ислом Каримов номи берилиши ушбу кунларда фаол муҳокама қилинмоқда.

Ҳукумат қарорига кўра, Олий Мажлиснинг юқори ва қуйи палаталари аъзоларидан ташкил топган махсус комиссия, 2 сентябрдан бошлаб бир ой давомида Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти номини абадийлаштириш бўйича таклифлар киритиши керак. Ушбу таклифлар аҳоли, ташкилот ва муассасалар, таълим масканлари ва кенг жамоатчилик фикрини ҳисобга олиши шарт.

Тошкентликларнинг аксарияти Ислом Каримов номини “Тошкент” ёки “Самарқанд” халқаро аэропортига бериш тарафдори. Дунёда бундай мисоллар жуда кўп, масалан АҚШдаги Кеннеди аэропорти ёки Туркиядаги Отатурк аэропорти. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Ислом Каримов номи билан, Президент вафоти олдидан очилган Ўзбекистондаги биринчи ёйсимон кўприкни аташ фикрларини билдирмоқда.

Ушбу кўприкни Ислом Каримов ишга тушириши режалаштирилган эди. Аҳоли орасида Тошкент марказий кўчаларидан, метро бекатларидан ёки боғларидан бирини биринчи Президент номи билан аташ кенг муҳокама қилинмоқда. Шу билан бир вақтда, Ўзбекистонликларнинг кўпчилиги пойтахт марказида Ислом Каримовга бағишланган ёдгорлик ва музейдан ташкил топган хотира мажмуаси қуришни таклиф қилмоқдалар. Шунингдек, мамлакат ёшлари Каримов номини Тошкент ОТМ ва стадионларидан бирига бериш фикрини билдирмоқдалар.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ислом Каримов номи билан қайси жойларни аташни Ўзбекистон халқи ҳал қилади