19:54 / 12.09.2016
8 940

Қозоғистон президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйиб, Татьяна Каримовага ҳамдардлик билдирди

Қозоғистон президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйиб, Татьяна Каримовага ҳамдардлик билдирди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бугун Ўзбекистонга ишчи ташрифи давомида Самарқандда Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Нурсултон Назарбоев Самарқанддаги Ҳазрати Хизр масжиди ҳудудидаги Ислом Каримов қабрига гуллар қўйди ва Ислом Каримовнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.


Қозоғистон раҳбари йиғилганларга юзланиб, Ислом Каримов билан узоқ йиллар давомида дўст бўлиб келгани, у билан ҳамиша бир-бирини яхши тушунгани ҳақида сўзлаган.

"Ишонаман, ўзбекистонликларнинг кейинги авлоди ҳамиша Ислом Каримовни ёдда сақлайди. Унинг мероси, давлат арбоби сифатидаги фаолиятидан қозонилган тажрибалар келгуси авлод томонидан ўрганилади. У амалга оширган ишлар эса ўзбек халқи тарихига олтин ҳарфлар билан битилади. У бутун дунёга халқ фаровонлиги учун мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини оширган ислоҳотчи сифатида маълум сиёсий етакчи эди. Биз буюк инсонни йўқотдик", деган Нурсултон Назарбоев.

Нурсултон Назарбоев Ўзбекистоннинг биринчи президенти икки халқнинг тарихий алоқалари мустаҳкамланишидаги ўрнини эътироф этган.

"Қозоқ ва ўзбек халқлари ҳар доим бир-бирига елкадош бўлган. Биз Ислом Абдуғаниевич билан 1998 йили Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси олдида абадий дўстлик тўғрисидаги битимни имзолаганмиз ва бизнинг муносабатларимиз ҳар доим шу битимга асосланган. Қозоғистон ҳар доим ўзбек халқининг ёнида бўлган ва шундай бўлиб қолади", дея қўшимча қилган Назарбоев.

Шунингдек, қўшни давлат раҳбари ишчи ташриф давомида Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан алоҳида учрашув ўтказишни режалаштирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қозоғистон президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйиб, Татьяна Каримовага ҳамдардлик билдирди