Наманганлик солиқ хизмати ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида аҳолига ноқонуний тарзда транспорт хизмати кўрсатиш билан шуғулланаётган 1704 нафар фуқарони аниқланди, деб хабар беради "Дийдоразиз" нашри.
Наманганлик Исмоил Н. шахсий автомашинасида йўловчи ташиётганида тўхтатилди. У йўловчи ташиш ҳуқуқини берувчи бирорта ҳам ҳужжат кўрсата олмади ва автомобили жарима майдончасига жўнатилиб, маъмурий баённома тузилди. Ноқонуний тарзда йўловчи ташиш билан шуғулланаётган тўрақўрғонлик Баҳодир Р. билан ҳам шундай ҳол юз берди.
Нашрнинг билдиришича, жами бўлиб 1896 та транспорт воситаси текширилди. Деярли ҳар бир ҳолатда йўловчиларни ташиш ноқонуний тарзда олиб борилаётганлиги аниқланди. 1334 нафар қонунбузарга суд қарорлари асосида жами 723 миллион сўмлик жарима жазоси қўлланилди. Яна 26 нафар қонунбузарга нисбатан жиноий жазо қўлланилиши мумкин – уларнинг иши прокуратурага оширилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди