17:04 / 09.03.2015
8 045

Жиззахда фирибгар аёллар қўлга олинди

Жиззахда фирибгар аёллар қўлга олинди

Жиззах вилояти Фориш туманида бир фуқарони ишончига кириш йўли билан алдаб? унинг тилла тақинчоқлари ва маълум миқдордаги пул буюмларини ўғрилаб кетган икки нафар аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбада ёзилишича, жабрланувчи алданганини билгач, ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида иккала фибиргарлар ҳам қўлга олинди.

Улардан бири 1969 йил Жиззах вилояти Жиззах туманида туғилган бўлса, иккинчиси 1981 йил Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган Ўзбекистон фуқаролари бўлиб чиқди.

Мазкур иш юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув тергов ишлари олиб борилмоқда.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Жиззахда фирибгар аёллар қўлга олинди