Ўзбекистон ҳукумат порталида мамлакат Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси очилди. Бу ҳақда "Дарё" хабар берди. Ҳозирча веб-сайт тест режимида ишламоқда.
«Сизда ҳал этилмаган масалалар/муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар борми? У ҳолда мурожаатингизни тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига 3 хил усулда: қўнғироқ қилиш, мурожаат юбориш ёки ЎзЛиДеП ҳудудий партия ташкилоти Кенгашига ташриф буюриш орқали юборишингиз мумкин», — дейилади виртуал қабулхонада жойлаштирилган тушунтиришда.
Эндиликда ҳукумат раҳбарига мурожаат қилишни истаган ҳар қандай фуқаро тўғридан-тўғри сайт орқали ёки (0 800) 210−00−00 телефон рақами ёхуд 1000 қисқа рақами ёрдамида Бош вазирга шикоят, таклиф ва талабларини етказиши мумкин. Қўнғироқлар бутун республика бўйлаб бепул.
Шунингдек, ЎзЛиДеПнинг ҳудудий Кенгашларига мурожаат қилиш мумкин.
Мурожаатнинг мақомини (жавоб берилган-берилмаганини) сайт орқали текшириш мумкин бўлади.
Виртуал қабулхона орқали Бош вазирга мурожаат қилиш учун электрон рақамли имзо талаб қилинмайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди