Раҳматилла Мирзаевнинг вафоти билан боғлиқ миш-мишларнинг кундан-кунга палак ёйиши унинг оила аъзоларини ҳам бефарқ қолдирмаяпти, албатта. Бу вазиятда уларнинг ҳали битмаган ярасини тирнаб, диктофон тутиш опсон бўлгани йўқ, деб ёзади «Даракчи» газетаси.
«Бир неча йил аввал автобусда онам билан бувимларникига кетаётганимизда орқа ўриндиқда ўтирган икки аёлнинг суҳбати қулоғимизга чалинди. «Эшитдингми, диктор Раҳматилла Мирзаевни ўлдириб кетишибди», − деди бири иккинчисига. Аслида акамнинг ошқозони безовта қилиб, шифохонада даволанаётганди. Ўшанда бу совуқ хабарни эшитгач, онам билан шифохонага учиб борганмиз.
Акам опам ва менинг суянган тоғимиз эди. Чидаймизда, тақдир экан! Одамлар билиб-билмай, худди ўзи гувоҳ бўлгандек турли бўҳтонларни ўйлаб топаверишар экан! Акам фожиали ўлим топди. Айни шу вазиятда ёнимизда бўлиб, кўча-кўйдаги, интернетдаги туҳмат гапларга ишонмай бизни қўллаб-қувватлаётганларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», − деди Раҳматилла Мирзаевнинг синглиси Малика Холматова.
Манба: www.daryo.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?