16:46 / 01.11.2016
7 401

Юнусобод метроси қурилиши қайта бошланди

Юнусобод метроси қурилиши қайта бошланди

Тошкент метрополитенининг узоқ йиллардан буён қурилиши тўхтаб қолган Юнусобод йўлидаги иккита бекатни қуриш ишлари бошланди.

Terabayt.uz‘нинг хабарига кўра, айни кунларда ушбу қурилиш майдончасида махсус техникалар, қурувчилар ишлашмоқда. Қурилиш майдонини ўраб турган девор олиб ташланди, тўпланиб қолган ахлат олиб чиқилди ва чуқурликни қазиш ишлари давом этмоқда.

Қурилиш ташкилоти вакилининг сўзларига қараганда, метро бекатларидан бири Юнусобод деҳқон бозор олдида, иккинчиси ундан 1 км узоқликдаги кўп қаватли уйлар орасидаги чорраҳада жойлашади.

Агентликнинг ёзишича, мазкур ҳудудда қурилишга ҳалал бераётган дарахатлар кесилмоқда. Бунинг ҳисобидан автомобил йўли кенгайтирилиши мумкин.

Юнусобод метро йўлининг қурилиши қачон тугаши аниқ эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Юнусобод метроси қурилиши қайта бошланди