15:01 / 17.03.2015
7 742

Америкалик юрак жарроҳи Ўзбекистонга ташриф буюради

Америкалик юрак жарроҳи Ўзбекистонга ташриф буюради

Бутун дунёга машҳур америкалик болалар кардиохирурги Билл Новик Тошкентга ташриф буюришни режалаштираётгани маълум бўлди. 12news.uz ресурсида хабар берилишича, ташрифдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишдир.
Билл Новик “Кардиохирургия альянси” аъзоси бўлиб, ҳамкасблари билан биргаликда дунёнинг турли қисмларида жарроҳлик амалиётлари ўтказиб келади. У ҳар йили АҚШдан ташқарида ўртача 40 ҳафта бўлади. У АҚШ, Россия ва бошқа мамлакатларнинг давлат ва профессионал мукофотлари совриндоридир. Шунингдек, бир неча йил олдин у БМТ Бош Ассамблеясида болалар кардиохирургияси бўйича чиқиш қилган эди.

Манба: www.kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Америкалик юрак жарроҳи Ўзбекистонга ташриф буюради