Ўзбекистон Россиядан дори-дармон етказишда кўмак сўради. Ўзбекистон асосий дори-дармонларга эҳтиёж сезмоқда, бироқ валюта курсидаги муаммолар сабабли Россия фармацевтик компаниялари Ўзбекистон бозорини эгаллашга ҳозирча тайёрмаслар, деб айтмоқдалар мутахассислар. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2016 йил 10 ноябрдаги мактубида Россиядан дори-дармон ва тиббий буюмлар харид қилишда ёрдам кўрсатиш сўралган. Ушбу мактубга 167 та дори ва 22 та тиббий буюм номидан иборат рўйхат илова қилинган.
Мактубда вазирлик Россиянинг мутасадди идораларидан ушбу рўйхатни Россия фармацевтик компанияларига топширишни сўраган. Тошкентнинг фикрича, Россия компаниялари бу сўровга жавоб қайтариб, дори-дармонлар бўйича ўз таклифларини тақдим қилишлари керак.
Ўзбекистон валюта конвертациясидаги муаммолар сабабли зарурий тиббий маҳсулотлар харид қилишда мураккабликларга дуч келгани туфайли шундай мактуб билан мурожаат қилган, деб тушунтирмоқда Россия фармацевтика ишлаб чиқарувчилари уюшмаси бош директори Виктор Дмитриев. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди