17:37 / 17.03.2015
7 219

UzMobile Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига ҳар ойда бепул 60 дақиқа тақдим этади

UzMobile Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига ҳар ойда бепул 60 дақиқа тақдим этади

«Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг UzMobile филиали «Кексаларни эъзозлаш йили» давлат дастури муносабати билан 1941−1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига имтиёзларни тақдим этади, деб хабар бермоқда «Infocom.uz».

UzMobile абоненти бўлган уруш фахрийлари 2015 йил давомида Ўзбекистон бўйлаб қўшимча 60 дақиқа бепул лимитдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади (UzMobile тармоғи ичидаги сўзлашувлар ҳам киради).

Аввалроқ, «Ўзбектелеком» Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига маҳаллий ва шаҳарлараро қўнғироқлар учун ҳар ойда бепул 60 дақиқадан тақдим этиши хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, UzMobile 1 мартдан Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари учун махсус «Нуроний» тариф режасини ишга туширган эди.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » UzMobile Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига ҳар ойда бепул 60 дақиқа тақдим этади