13:41 / 30.11.2016
7 164

Андижонда Ўзбекистон Президенти сайлови куни жамоат транспорти сайловчиларга бепул хизмат кўрсатади

Андижонда Ўзбекистон Президенти сайлови куни жамоат транспорти сайловчиларга бепул хизмат кўрсатади

Мамлакатимизда 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови олдидан Андижон вилоятидаги аҳолига транспорт хизмати кўрсатувчи бир гуруҳ ҳайдовчилар йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида ажойиб ташаббус билан чиқдилар.

Уларнинг ташаббуси вилоятдаги барча инсонлар узоғини яқин қилувчи ҳамкасблари томонидан қўллаб-қувватлангани эътирофга молик.

- “Андижон” - “Олтинкўл” йўналишида мижозларга хизмат қиламан,-дейди аҳолига транспорт хизмати кўрсатувчи “Формула МЧЖ Транс” корхонаси ҳайдовчиси Абдураҳмон Мирзақосимов. - Ватанимиз келажаги, эл-юртимиз фаровонлиги, тинчлик-осойишталигимиз барқарорлиги учун овоз бериладиган куни халқимизга беминнат хизмат кўрсатишни ўзимнинг фуқаролик бурчим, деб билдим.

Сайлов ўтказиладиган куни вилоят ҳудудидаги барча шаҳар ва туманлардаги йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи транспорт воситалари томонидан сайловчиларга бепул хизмат кўрсатилади.

Шу куни 52 мингдан зиёд йўналишдаги “Дамас” автомашиналари ва таксилар сайловда иштирок этувчи аҳолига беминнат кўмак берадилар.

Айни пайтда Андижон шаҳри ва туманларидаги аҳолига хизмат кўрсатувчи транспорт воситалари ойналарида “Ватаним келажаги учун овоз бераман”, “4 декабрь бепул хизмат кўрсатиш куни” деб ёзилган эълонларни кўришингиз мумкин.

Элмурод Эрматов, Андижон.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Андижонда Ўзбекистон Президенти сайлови куни жамоат транспорти сайловчиларга бепул хизмат кўрсатади