09:13 / 05.12.2016
8 302

Шавкат Мирзиёев штаби сайловдаги ғалаба шарафига байрам торти ҳозирлаб қўйди

Шавкат Мирзиёев штаби сайловдаги ғалаба шарафига байрам торти ҳозирлаб қўйди

ЎзЛиДеП партияси штабида ўз номзодлари Шавкат Мирзиёевнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловидаги ғалабаси шарафига торт тайёрлаб қўйишди. Бу ҳақда РИА “Новости” мухбири хабар бермоқда.

Партия раиси ўринбосари Мухлисахон Акромова миллий байроқ тусида безатилган ва “Мирзиёев бизнинг президент”, деган сўзлар битилган тортни журналистларга кўрсатган. Унинг сўзларига кўра, ширинлик партия фаоллари томонидан тайёрланган.

"Олдиндан тайёрлаб қўйилган, деб ўйламанг. Буни ҳозир олиб келишди", — деди у.

Партия раиси ўринбосари Мухлисахон Акромованинг РИА “Новости” мухбирига айтишича, Мирзиёев штаби номзод сайловда 80 фоиздан кам овоз олмаган, деб ҳисобламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев штаби сайловдаги ғалаба шарафига байрам торти ҳозирлаб қўйди