Гидрометеорология маркази маълум қилинишича, 6 декабрь куни республика бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, жойларда ёғингарчиликлар кузатилади.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 7-9, кундузи 15-17 даражага етади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади, ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 — +3, кундузи 0-5 даража илиқгача кўтарилади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир ёғади, ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 10-15 даража илиқга етади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёғингарчиликлар кузатилади, ҳаво ҳарорати кечаси 4-9, кундузи 13-18 даража илиқни ташкил этади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғади, ҳаво ҳарорати кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқгача кўтарилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ёғингарчиликлар кузатилади, кечаси 2-7 даража, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилади, туман тушади. Ҳарорат кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди