07:12 / 06.12.2016
6 338

Турк делегацияси: Ўзбекистонда бўлиб ўтган президентлик сайлови турк халқи учун ибратдир

Турк делегацияси: Ўзбекистонда бўлиб ўтган президентлик сайлови турк халқи учун ибратдир

«Marmara Group» стратегик ва ижтимоий тадқиқотлар фонди бош директори Аккан Сувер 5 декабрь куни ўзининг ўринбосари Шамиль Айру, Сайин Исмоил Сайфий, Меҳмет Сайфид Эрол ва Айрел хоним ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги матбуот марказига ташриф буюриб, сайловлар бўйича баёнот берди.

"Мен бундан аввал ҳам Ўзбекистондаги президентлик сайловларида иштирок этганман - бу учинчи марта келишим. Албатта, ушбу ташрифим давомида сайловлар анча юқори савияда ўтди. 2016 йилги сайловлар Ўзбекистон демкоратиясида олдинга қўйилган дадил қадам бўлди", - дейди турк делегацияси раҳбари.

Аккан Сувер Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларининг профессионал даражада ўтганини таъкидлади. "Сайловлар бетараф, шаффоф ва ҳақиқий демократик тарзда ўтди", - деди у.

Туркия вакили сайлов куни, яъни 4 декабрда Самарқанд шаҳрида бўлиб, у ердаги университетлар, фабрика ва тиббиёт марказида овоз бериш жараёни кузатилганини айтди. Сайловчиларнинг юксак фаоллиги турк қардошларимизни қувонтиргани таъкидланди ва қисқа муддатда бундай натижаларни кўрсатишга муваффақ бўлган ўзбек халқини муборакбод этди.

Яна бир турк вакили Шамиль Айру Ўзбекистондаги сайловларнинг бутун дунё учун аҳамиятли эканлигини таъкидлади. У нафақат пойтахт Тошкент шаҳри, балки кўплаб бошқа шаҳарларда ҳам сайловга катта тайёргарлик кўрилганига диққатни қаратди. Ҳар бир сайлов участкаларида партия вакилларининг борлиги сайловларнинг демкоратик тарзда ўтаётганига яна бир мисол бўлишини таъкидлади.

Турк делегацияси Ўзбекистонда бўлиб ўтган президентлик сайловлари турк халқи учун ибрат бўла олишини айтиб, сўзларига якун ясади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Турк делегацияси: Ўзбекистонда бўлиб ўтган президентлик сайлови турк халқи учун ибратдир