6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабар бермоқда, деб ёзди "Kun.uz" нашри.
Амалий мулоқот чоғида парламент қуйи палатасининг депутатлари “Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини ҳам муҳокама қилдилар.
Таъкидландики, ушбу ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилиниши интеллектуал мулк эгаларининг ҳуқуқларини уларнинг маҳсулот белгиларидан инсофсиз рақобатчилар томонидан фойдаланилишидан ҳимоя қилиш даражасини сифат жиҳатдан ошириш, тадбиркорлик субъектларига рўйхатга олинган товар белгилари тўғрисидаги ахборотлардан жадал фойдаланиш, суд қарорларини қабул қилиш чоғида товар белгисини инсофсизлик билан рўйхатдан ўтказилишидан тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилишда якуний қарорнинг янада аниқ ва бир хилда ифодаланишини таъминлаш имконини беради. Бундан ташқари, товар бозорларида инсофсиз рақобат ҳолатларига қарши янада самаралироқ курашиш ва бундай ҳолатларнинг оқибатларини бартараф этиш жуда муҳимдир. Нормалар интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ҳуқуқининг халқаро амалиётига мувофиқлаштирилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?