16:28 / 08.12.2016
6 606

«Инспекторлар жиноятни олдини олиш ўрнига, юқорига ҳисобот ёзиш билан банд»

«Инспекторлар жиноятни олдини олиш ўрнига, юқорига ҳисобот ёзиш билан банд»
Ўзбекистон Республикасининг сайланган президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови» номли маърузасида ички ишлар вазирлиги тизимини тубдан ўзгартириш ҳақида фикр юритилди.

«Айни вақтда ҳозирги мураккаб замон тинч-осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлаш, халқимизнинг кафолатланган хавфсизлигини таъминлаш масаласини янада долзарб қилиб қўймоқда. Шу мақсадда биз ҳозирги вақтда Ички ишлар вазирлиги тизимини тубдан ўзгартириш чора-тадбирларини кўряпмиз.

Ўз пайтида муҳтарам Юртбошимиз ички ишлар органларининг энг қуйи тизимида профилактика инспекторларини ташкил қилган эдилар. Аммо бугун бу инспекторлар профилактика, яъни жиноятларнинг олдини олиш билан шуғулланмаяпти, аксинча, содир бўлган жиноятларни рўйхатга олиш, юқори идораларга ҳисобот ёзиш билан банд.

Шу сабабли бу масалага қарашимизни тубдан ўзгартириб, маҳалладаги участка нозирларига самарали фаолият кўрсатиши учун барча зарур иш ва турмуш шароитларини яратиб берамиз.

Шунингдек, ҳар бир туман ҳокими ва туман ички ишлар бўлимлари раҳбарларининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозими жорий этилади. Бу раҳбарларнинг асосий вазифаси маҳаллада участка инспекторлари билан ишлашни ташкил этишдан иборатдир.»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Инспекторлар жиноятни олдини олиш ўрнига, юқорига ҳисобот ёзиш билан банд»