7 196
Ўзбекистонга келиш учун виза бекор қилингандан сўнг бу юртга келишни истовчи cайёҳлар сони 200-300 фоизга ўсди
Европа давлатларидаги бир қатор сайёҳлик компаниялари хабарларига таяниб, Европадан Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сони кескин ошгани маълум қилинди. Бу ҳақида Diydoraziz.uz нашри хабар берди.
“Аксарият Европа давлатлари фуқаролари учун Ўзбекистонга келиш учун виза бекор қилингандан сўнг бу юртга келишни истовчилар сони 200-300 фоизга ўсди”,-дейди Pinneaple Tours Австрия сайёҳлик фирмаси сотув бўйича менежери Валтер Хофер. “Ўзбекистон доим Марказий Осиё давлатлари орасида дур бўлиб келган, бироқ визаларни олишга оид қоғозбозлик ва сансолорлик бу юртга келишга бўлган хоҳишни бироз камайтирарди. Ушбу чекловлар олиб ташланиши нафақат сайёҳлик фирмалари ходимлари, балки оддий сайёҳлар учун ҳам ҳақиқий совға бўлди”,-таъкидлаб ўтди у.
“2017 йилда Ўзбекистонга ташриф буюришни ният қилганлар сони 1,5 баробарга ошди. Бу кўрсатгич ҳали охири эмас. Сайёҳлик фирмалари агентлари сўзига қараганда, январь-феврал ойларида юртингизга келишни истаганлар сони янаям ошиши мумкин. Чунки айнан ушбу ойларда сафар қилишга хоҳиш билдирувчилар сони кўпаяди”,-дейди Albatros Tours немис сайёҳлик компанияси раҳбари Юрген Шнайдер. Шунингдек французларнинг ҳам юртимизга қизиқишлари барча рекорд натижаларни урган. “Ҳақиқатдан ҳам, кўп йиллар мобайнида Ўзбекистонга ташриф буюриб келган французлар учун визанинг бекор қилиниши зўр хурсандчилик билан қабул қилинди,-деди Франциядаги Consult Voyages сайёҳлик компанияси раҳбари Монки Бенайке. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?