Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Россиянинг Туркиядаги Элчиси Андрей Карловнинг шафқатсиз суиқасд натижасида ҳалок бўлгани муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Kun.uz сайти хабар берди.
«Биз ҳар қандай шакл ва кўринишдаги терроризм ва экстремизм ҳаракатларини қаттиқ қоралаймиз. Мазкур фожиа ҳозирги замоннинг шундай ноинсоний таҳдидларига қарши курашиш учун халқаро ҳамжамиятнинг барча кучларини бирлаштириш зарурлигини яна бир бор кўрсатди. Ушбу қайғули кунларда Ўзбекистон Россия халқи билан ҳар томонлама бирдамлигини билдиради», дея қайд этилган Ўзбекистон раҳбари мактубида.
Давлат раҳбари Россия дипломатининг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг