09:35 / 24.12.2016
7 617

Ўзбекистон Россияга мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берувчи асосий давлат бўлиши мумкин

Ўзбекистон Россияга мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берувчи асосий давлат бўлиши мумкин

Ўзбекистон Россияга мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берувчи етакчи давлат бўлиши мумкин, чунки Лотин Америкаси ва Африкадан келтирилувчи маҳсулот сифат бўйича анча орқада. Бу ҳақда Москвада Федерация кенгаши ва МДҲ ижроия қўмитаси вакиллари матбуот-анжуманида айтилди, деб хабар бермоқда "Kun.uz" нашри.

"Ўзбекистон ўз салоҳиятига кўра бизнинг бозорга мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берувчи ўнлаб давлатларнинг ўрнини босиши мумкин, шу билан бирга Африка ва Лотин Америкаси давлатлари маҳсулотларидан анча устунроқ бўлган маҳсулотларни. Бунинг учун имтиёзлар яратиш керак", деб айтди Федерация кенгашининг халқаро ишлар қўмитаси раиси Владимир Жабаров.

Унинг айтишича, Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар аъло сифатли бўлиб, Янгийўл тумани, Фарғона вилояти бу борада илғордир. "Биз улар билан алоқаларни йўлга қўя оламиз, бунинг учун катта салоҳият мавжуд. Улар бизнинг алоқаларга катта қизиқиш билдирмоқдалар", деб айтди Жабаров.

Сенаторнинг айтишича, Ўзбекистон 2017 йилда МДҲ давлатларига 1 млн тоннагача мева-сабзавот маҳсулотларини етказишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

МДҲ иқтисодий ривожланиши амалий марказий бош директори Владимир Савченко Ўзбекистон шунингдек маиший техника етказиб берувчиси бўлиши мумкинлигини айтди.

"Улар фаол ривожланмоқдалар. Ўзбекистон бозорларимизга келмоқда. Ўзбекистонлик тадбиркорлар маиший техника етказиб бермоқда, бундан ташқари, улар дунё стандартларида қабул қилингандек, уларга хизмат кўрсатишни ҳам ўз зиммасига олмоқда", деб айтди Савченко.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Россияга мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берувчи асосий давлат бўлиши мумкин