Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама товар айланмаси ҳажми 2016 йилнинг 9 ойи якунига кўра 1,54 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.
Қозоғистондан Ўзбекистонга асосан буғдой ва меслин (буғдой ҳамда жавдар аралашмаси), буғдой ва буғдой-жавдар уни, темир ва пўлат маҳсулотлари, руда ва рух концентратлари, қайта ишланмаган алюминий маҳсулотлари экспорт қилинмоқда.
"Ўзбекистонга етказиб берилаётган қозоғистон маҳсулотлари орасида буғдой уни ва буғдой дони етакчиликни ушлаб турибди. Қозоғистон Ўзбекистонга ушбу маҳсулотларни етказиб берувчилар орасида етакчи позицияда қолмоқда – 525 минг тонна ун ва тахминан 1,4 миллион буғдой ҳамда меслин (буғдой ва жавдар аралашмаси).
Ўзбекистондан эса асосан табиий газ, узум, ўрик, олча ва гилос, шафтоли, қуруқ мевалар, янги ва музлатилган томатлар импорт қилинмоқда", - дея таъкидлаб ўтди дипломат.
Қозоғистоннинг Ўзбекистон товар айланмасидаги ҳажми 8,7 фоизга етиб, бу унга Хитой (17,7 фоиз) ва Россия (17,2 фоиз)дан сўнг учинчи ўринни эгаллаш имконини берди.
Бироқ, элчининг фикрига кўра, икки томонлама ҳамкорликни янада кучайтириш учун имкониятлар етарлича. "Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёевнинг сентябрь ойидаги учрашуви давомида ҳар йиллик товар айланмасини 5 миллиардга етказиш ҳақида қарор қабул қилинган. Бу вазифа ҳар икки давлат бош вазир ўринбосарлари А.Мамин ва Р.Азимов томонидан 22 сентябрь куни имзоланган ва ўзаро савдо учун муҳим бўлган - "Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари" ҳужжатига асос қилиб олинган", - дея таъкидлаб ўтди Утембаев. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)