23:43 / 24.12.2016
10 853

Шавкат Мирзиёев дам олиш кунлари қайси автомобилдан фойдаланади?

Қирғизистон давлат раҳбари Алмазбек Атамбоев ўзининг Ўзбекистонга амалий ташрифи доирасида янги Chevrolet Captiva автомобилига ўтириб кўрди.
Шавкат Мирзиёев дам олиш кунлари қайси автомобилдан фойдаланади?

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат раҳбарлари «JV MAN Auto – Uzbekistan» ўзбек-герман қўшма корхонасига ташриф буюргани ҳақида аввал хабар берган эдик. Бу ерда, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари кўргазмаси ташкил этилган эди.

Мазкур заводда 50дан ортиқ турдаги транспорт воситаларидан йилига 3 мингдан ортиқ ишлаб чиқилади. Ушбу заводда йиғилган юк ва махсус автомобиллар Озарбойжон, Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа давлатларга экспорт қилинади.

Кўргазма павильонларида Ўзбекистон автосаноатида ишлаб чиқиладиган барча маҳсулотлар, хусусан, енгил автомобиллар ҳам намойиш этилди.

«Машиналар арзон ва яхши», - деган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев автомобилларни қирғиз ҳамкасбига намойиш этар экан.

«Сўнгги тўрт йилда Бишкекдаги машиналар сони 4 марта ошди», - деган Атамбоев бунга жавобан.

«Мана бу сўнгги авлод Nexia, мутлақ янги», - дея қайд этган Шавкат Мирзиёев.

«Чиройли машина», - деб айтган Атамбоев.

«Мана буниси Chevrolet Malibu. Шанба-якшанба кунлари ўзим шунда юраман. Жуда қулай», - деб қайд этган Шавкат Мирзиёев, қирғизистонлик ҳамкасбини бошқа бир автомобиль Chevrolet Captiva моделига ўтириб кўришни таклиф қилган.

Шундан сўнг, давлат раҳбарлари иккинчи павильонга ўтишди. Бу ерда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган пластик ромлар, хўжалик техникалари, текстиль, гиламлар, дори-дармонлар ва бошқа кўплаб маҳсулотлар кўргазмага қўйилган эди.

Мирзиёевнинг Атамбоев билан кенгайтирилган таркибдаги музокараларда қайд этишича, заводда Ўзбекистон ишлаб чиқарилаётган барча маҳсулотлар кўрсатилмаган.

«Кўп нарсани сизнинг Тошкентга расмий ташриф билан келишингизга олиб қўйдим», - деган Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев дам олиш кунлари қайси автомобилдан фойдаланади?