Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ва давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун хизмат турар жойларини қуриш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Мазкур ҳужжатга кўра, турар жойлар 2017−2018 йилларда қишлоқ жойларда намунали лойиҳалар бўйича қурилиши белгиланган.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар, шунингдек давлат органларининг ҳудудий (вилоят) бўлинмалари раҳбарлари учун 0,06 га участкага эга бир қаватли беш хонали уйлар, туман (шаҳар) ҳокимиятлари ҳамда давлат органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари учун эса икки қаватли 0,04 га участкага эга ҳовлили бирлаштирилган уйлар қурилиши белгиланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жами бўлиб 1682 та турар жой (жумладан, 210 та вилоят раҳбарлари даражасида) қурилишига 312,4 млрд сўм ажратилади.
Қурилишлар маҳаллий бюджетлар (жойлардаги ижро органлари раҳбарлари учун), давлат бюджети (МХХнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун) ҳамда ИИВ, Адлия вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ ва Бош прокуратуранинг шахсий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди