Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат органлари давлат чегараларни кесиб ўтишни соддалаштириш устида ишламоқда. Бу ҳақда 23 декабрь куни Қозоғистон Ерик Утембаев журналистлар маълум қилди, деб хабар берди «Газета.уз» нашри.
Бу ерда гап М-39 трассасидаги «Сирдарё» ва «Целинний» ўтказиш пунктлари мақомини ўзгартириш тўғрисида кетмоқда. Бундан ташқари, «Тошкент-Қазигурт», «Гулистон-Атамекен» ва «Зангиата-Қоплонбек» ўтказиш пунктлари мақоми ҳам ўзгартирилиши ҳақида гапирилмоқда, деб қайд этди элчи.
Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат иқтисодиётини инобатга олган ҳолда амалий жиҳатдан мутлақо янги минтақалараро ҳамда чегаравий алоқалар ва муносабатлар тизимини шакллантириш, шунингдек, чегараларни очиш зарур.
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2016 йилнинг биринчи тўққиз ойи якунлари бўйича ўзаро маҳсулот айирбошлар ҳажми 1,548 млрд долларни ташкил этди. Қозоғистон Ўзбекистон маҳсулот айирбошлашида 8,7 фоизлик улуш билан Хитой (17,7 фоиз) ва Россиядан (17,2 фоиз) кейинги учинчи ўринда турибди.
«Бироқ икки томонлама ҳамкорликнинг фойдаланилмаган имкониятлари қолмоқда», — деди Ерик Утембаев. — Шунинг учун сентябрдаги [икки давлат президентлари] Нурсултан Абишевич ва Шавкат Миромонович учрашувида йиллик маҳсулот айирбошлаш ҳажмини 5 млрд долларга қадар оширишга эришишга қарор қилинган эди".
Мазкур топшириқ 22 сентябрда имзоланган савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги келишувга асос бўлди. Ҳужжатга мувофиқ, ўзаро нефть ва нефть маҳсулотлари, электротехника, машинасозлик, автомобилсозлик, фармацевтика ва агросаноат маҳсулотларини сотиш сингари йўналишлар бўйича ҳамкорликдаги савдо уйларини ташкил этиш режалаштирилган.
Қозоғистоннинг «Байтерек» миллий холдинги (Қозоғистон корхоналарининг ташқи савдосини молиялаштириш билан шуғулланади) ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Мамлакатлар раҳбариятига минтақалараро ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш вазифасин топширилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг «Азиа-Авто», KazKioti, «СамАвто» ва GM Uzbekistan заводларида ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар, автобуслар ва қишлоқ хўжалиги техникаларини йиғишни йўлга қўйиш кўзда тутилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди