23:53 / 27.12.2016
14 952

Ўзбекистонда илк бор супермаркет шаклидаги дорихона очилди (Фото)

Ўзбекистонда илк бор супермаркет шаклидаги дорихона очилди (Фото)

Ўзбекистон фармацевтика саноатида илк бор "Dori-Darmon" акциядорлик компаниясининг супермаркет шаклидаги дорихонаси очилди. Бу ҳақда Спутник агентлиги сайтида хабар берилди.

Супермаркет дорихонанинг интерьер ва дизайни замонавий стандартларга жавоб беради, ҳозирча унга ўхшаш муассаса Ўзбекистонда йўқ. Бу ерда тайёр дори воситалари, рецептли дорилар, даволовчи косметика, гигиена, оптика, боғлама воситалари, болалар озуқалари, доривор ўсимликлар ва бошқаларни топиш мумкин.

Супермаркет дорихона харидорларга юқори даражада хизмат кўрсатиши учун барча шароитларга эга, жумладан, компания тармоқ дорихоналаридаги мавжуд дорилар, тиббий маҳсулотлар ҳақида маълумот олиш имконини берувчи инфокиосклар билан таъминланган.

Компания раҳбарияти бу каби дорихоналар сони бутун республика бўйлаб ошишига умид қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда илк бор супермаркет шаклидаги дорихона очилди (Фото)