Янги йил нишонланадиган кунлари Ўзбекистонда илиқ ҳаво кузатилади, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ўзгидромет маълумотларига асосланиб Газета.уз ёзишича, кўплаб ҳудудларда кундузги ҳаво ҳарорати 10 даражагача илиқ бўлса, фақатгина мамлакат шимолида 2 даражагача совуши мумкин.
Тошкентда 31 декабрь-1 январь кунлари ҳаво булутли бўлади, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — 0…+2, кундузи 31 декабрда — +10…+12, 1 январда — +11…13 даража Цельсий бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 31 декабрь куни ёғингарчилик кузатилмайди, 1−3 январда айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши эҳтимоли бор. Шарқдан эсаётган ғарбга ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 1−2 январь кунлари айрим жойларда 15−20 м/с га қадар кучаяди. Ҳарорат кечаси 31 декабрь-1 январь кунлари — −8…−3 даража, 2−3 январь кунлари — −3…+2, кундузи — −2…+3 дан 0…+5 га қадар бўлиши кутилмоқда.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 31 декабрь-1 январь кунлари ёғингарчилик бўлмайди, 2−3 январда жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган ғарбга ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 1−2 январь кунлари айрим жойларда 15−20 м/с га қадар кучаяди. Ҳарорат кечаси 31 декабрь-1 январь кунлари — +8…+13 даража, 2−3 январь кунлари — −3…+2, кундузи — +2…+7 даража бўлиши кутилмоқда.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 31 декабрь-1 январь кунлари ёғингарчилик бўлмайди, 2−3 январда жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган ғарбга ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 1−2 январь кунлари айрим жойларда 15−20 м/с га қадар кучаяди. Ҳарорат кечаси 31 декабрь куни — жойларда -2 даражагача, 1 январь куни — +8…+13, сўнгра аста-секинлик билан 0…+5 даражага қадар пастлайди.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, 31 декабрь-1 январь кунлари ёғингарчилик бўлмайди, 2−3 январда жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган ғарбга ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 1−2 январь кунлари айрим жойларда 15−20 м/с га қадар кучаяди. Ҳарорат кечаси 31 декабрь куни — айрим жойларда −2…0 гача, кундузи 31 декабрь-1 январда — +8…+13 даража, 2−3 январда — аста-секинлик билан +2…+7 га қадар пастлайди.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 31 декабрь-1 январь кунлари ёғингарчилик бўлмайди, 2−3 январда жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган ғарбга ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси −2…+3, кундузи 31 декабрь-2 январда — +5…+10, 3 январда — +2…+7 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 31 декабрь-1 январда ёғингарчилик кузатилмайди, 2−3 январда айрим жойларда ёғингарчилик бўлади, жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган ғарбга ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 1−2 январь кунлари айрим жойларда 15−20 м/с га қадар кучаяди. Ҳарорат кечаси −8…−3, кундузи — 0…+5 даражадан −3…+2 га қадар атрофида бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди