23:08 / 17.04.2015
7 454

«Чилонзор буюм бозори»да 6000 долларни сотишга уринган икки валютафуруш аёл ушланди

«Чилонзор буюм бозори»да 6000 долларни сотишга уринган икки валютафуруш аёл ушланди

Валютафурушлик қилгани учун 2011 йил жавобгарликка тортилиб, амнистия актига асосан жазодан озод этилган аёл яна эски «ҳунар»ини бошлади. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетаси'га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Шайхонтоҳур туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида 2014 йил 7 август куни ўтказилган тадбирда аёл жиноий шериги бўлган бошқа бир аёл билан ўзаро тил бириктириб, «Чилонзор буюм бозори» ОАЖнинг марказий кириш дарвозаси олдида 6000 АҚШ долларига яқин хорижий валютани сотмоқчи бўлган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Текширув жараёнида уларнинг ёнидан 1000 Россия рубли, 5000 Қозоғистон тенгеси ва бозордаги дўконлардан бирида сақланаётган, жиноятчиларга тегишли сейфдан 100 евро, 44 минг 900 Россия рубли, 55 минг 100 Қозоғистон тенгеси, 2460 Қирғизистон соми ва 13 миллион сўмдан зиёдроқ пул маблағлари ашёвий далил сифатида олинди.

Суд уларга нисбатан ўзининг адолатли ҳукмини ўқиди, дейилади манбада.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Чилонзор буюм бозори»да 6000 долларни сотишга уринган икки валютафуруш аёл ушланди