19:33 / 03.01.2017
7 294

Ўзбекистон мобил операторлари ҳар бир абонент учун 2 минг сўм тўлайдиган бўлди

Ўзбекистон мобил операторлари ҳар бир абонент учун 2 минг сўм тўлайдиган бўлди

Ўзбекистон ҳукумати 2017 йил 1 январидан мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамининг ишлатилиши учун тўлов нархини оширди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар бермоқда.

Ўзбекистон Президентининг қарорига биноан, 2017 йили мобил алоқа операторлари ҳар бир абонент учун 2 минг сўм тўлайди. Бу 2016 йилдагидан 500 сўмга кўпроқдир.

Тўлов ҳар бир абонент рақами учун амалга оширилади. Абонент рақамлари сони эса тўлов киритилаётган ойнинг охирги санасидаги кўрсаткичга кўра белгиланади.

Ҳукумат мазкур тўловни 2012 йилда жорий этган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон мобил операторлари ҳар бир абонент учун 2 минг сўм тўлайдиган бўлди