Ўзбекистон ҳукуматида яна бир жиддий ўзгариш рўй берди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор Адҳам Аҳмадбоев лавозимидан кетди, деб хабар бермоқда Кун.уз сайти.
Ишончли манбанинг маълум қилишича, эндиликда шу вақтгача Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келган Абдусалом Азизов Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбарлигига тайинланган.
Адҳамжон Аҳмадбоев 2013 йилнинг декабрида Ўзбекистон ИИВ раҳбарлигида Баҳодир Матлубовнинг ўрнини эгаллаганди.
Энди у президентнинг ҳуқуқ-тартибот органлари иши бўйича давлат маслаҳатчиси сифатида ишлашда давом этади.
Абдусалом Азизов Жиззах вилояти ИИБ раҳбарлигидан олдин турли йилларда республика ИИВ раҳбари биринчи ўринбосари, "Ўзбекнефтгаз" миллий ҳолдинг компанияси раиси ва "Ўзбекнефтмаҳсулот" компанияси раҳбари лавозимларида фаолият юритган.
У шунингдек, 2008 йилда Ўзбекистон Футбол федерацияси вице-президенти этиб тайинлангани ҳақида маълумотлар бор. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди