18:51 / 06.01.2017
8 260

Суд департаменти директорининг виртуал қабулхонаси ишга тушди

Суд департаменти директорининг виртуал қабулхонаси ишга тушди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини тубдан ислоҳ қилиш, комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Мурожаатлар билан ишлашнинг сифатини янада яхшилаш, самарадорлигини ошириш мақсадида Суд департаментининг расмий веб-сайтида Суд департаменти директорининг виртуал қабулхонаси ишга туширилди. Бу ҳақда Кун.уз хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, эндиликда жисмоний ва юридик шахслар учун Суд департаменти фаолиятига оид мурожаатларни тезкор, қулай ва замонавий электрон воситалари ёрдамида тўғридан-тўғри виртуал қабулхона орқали йўллаш имкони яратилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Суд департаменти директорининг виртуал қабулхонаси ишга тушди