Ўзбекистонда 4та фармацевтика индустриал зонаси (ФИЗ) ташкил этиш лойиҳаси таклиф этилмоқда. Бу ҳақдаги президент қарори лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокама учун жойлаштирилган, деб хабар бермоқда Кун.уз сайти.
Ҳужжатда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида «Бойсун-фарм», Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида «Бўстонлиқ-фарм», Жиззах вилоятининг Зомин туманида «Зомин-фарм» ва Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида «Сирдарё-фарм» индустриал зоналари ташкил этиш назарда тутилган.
Қарор маҳаллий хомашёлар асосида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш, шу орқали аҳоли учун янги иш ўринлари ташкил этишга қаратилган.
Режага кўра, бундай индустриал зоналар муҳлати кейин узайтириш имконияти билан 30 йил этиб белгиланади. Бу муддат давомида индустриал зоналар ҳудудида солиқ ва бож тўловлари имтиёзлари амалда бўлади (инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йилгача муддатга). “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди