17:20 / 07.01.2017
9 802

Наманган шаҳрида 2017—2019 йилларда 82 та кўп қаватли уй-жой қурилади

Наманган шаҳрида 2017—2019 йилларда 82 та кўп қаватли уй-жой қурилади

Вазирлар Маҳкамасининг «2017—2019 йиллар даврида Наманган шаҳрининг йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида шаҳарнинг Уйчи кўчасида 45 та, Ҳамроҳ кўчасида 13 та, Марғилон кўчасида 24 та кўп қаватли, биринчи қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш дўконларига эга бўлган турар-жой бинолари ҳамда ижтимоий соҳа муассасалари қуриш режалаштирилган. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Йўлнинг икки томонига замонавий декоратив дарахтлар экилади, ўрта қисмига замонавий ёритиш нуқталари жойлаштирилади. Замонавий бекатлар барпо этилади, ҳудудлардаги ижтимоий соҳа муассасалари капитал таъмирланади.

Қарорга мувофиқ, шаҳардаги 5 та кўча йўлларини мукаммал таъмирлаш, сув, электр, газ таъминотини яхшилаш, канализация ва телекоммуникация тизимларини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Наманган шаҳрида 2017—2019 йилларда 82 та кўп қаватли уй-жой қурилади