22:53 / 10.01.2017
8 366

Шавкат Мирзиёев «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги қонунни имзолади

Шавкат Мирзиёев «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги қонунни имзолади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 январь куни «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги қонунга имзо чекди. Қонун лойиҳаси 2016 йилнинг 24 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилган ва маъқулланиб, Сенатга юборилганди. 13 декабрь куни қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланди. Қонун расман чоп қилинганидан кейинги 24 ой ичида кучга киради. Бу давр ичида уни бажариш учун керакли моддий-техника базаси яратилади. Қонун матбуотда 2017 йилнинг 10 январида чоп қилинди, деб хабар бермоқда Кун.уз сайти.

Қонунга кўра, Ўзбекистонда маъмурий қамоқни ўтаётган шахсларга нисбатан назорат ва текширувнинг техник воситалари қўлланилади.

Ҳужжат махсус қабулхоналарда жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши олдини олиш учун «назорат ва текширувнинг аудиовизуал, электрон воситаларидан ва бошқа техник воситаларидан фойдаланилади, ушбу воситаларнинг рўйхати ҳамда улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади».

Қонунда маъмурий қамоқ ўташнинг асослари, маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун махсус қабулхоналарнинг, шунингдек, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатини, маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхоналарда қабул қилиш, жойлаштириш ва сақлаш тартибини, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) махсус қабулхонага ташриф буюриш қоидалари каби бир қатор меъёрлар акс этган.

Ўзбекистонда маъмурий қамоққа олиш 3 кундан 15 кунгача, фавқулодда ҳолат режими шароитларида эса жамоат тартибига тажовуз қилгани учун 30 кунгача бўлган муддатга қўлланилади.

Республика қонунчилигига мувофиқ, ҳомиладор аёллар, 3 ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар, 18 ёшга кирмаганлар, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларга нисбатан маъмурий қамоққа олиш жазоси қўлланилмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги қонунни имзолади