Тошкент шаҳрида яшовчилар 15 июнь куни шаҳар метросидан фойдаланиш вақтида вагонларга осилган метро хариталарида икки бекат номи ўзгарганига гувоҳ бўлишган, деб ёзмоқда Kun.uz.
Харитада "Ҳамза" сўзи ўрнига "Новза", "Ҳабиб Абдуллаев" сўзи ўрнида эса "Шаҳристон" сўзлари пайдо бўлган. Ўз навбатида метроларнинг бекатларидаги деворларга битилган "Ҳамза" ва "Ҳабиб Абдуллаев" номлари олиб ташланмагани ҳамда метро сухандони бу бекатларни аввалги номлари билан эълон қилаётгани айтилган.
Kun.uz сайти шу масала хусусида Тошкент метрополитенига мурожаат қилди ва қўшимча маълумотлар олди.
Ўзини Бахтиёр ака деб таништирган ва ташкилотда бош муҳандис ҳисобланувчи ходим Тошкент шаҳри ҳокимининг буйруғига биноан шундай ўзгариш амалга оширилгани ҳақида маълум қилди.
Айни вақтда Тошкент метрополитени матбуот хизматига бу маълумотни расман тасдиқлаши сўралиб, хат жўнатилган ва жавоб кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда