07:36 / 19.05.2017
8 743

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига боради

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига боради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 2017 йил 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўладиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўзбекистон раҳбарининг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 19—20 май кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига боради