19:09 / 17.02.2015
9 193

Тошкентда Жанубий Корея технологиялари асосида кўп қаватли уй қурилмоқда

Тошкентда Жанубий Корея технологиялари асосида кўп қаватли уй қурилмоқда

Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги миллий боғ ва Бешёғоч майдони яқинида қурилаётган янги уйда тўлиқ Жанубий Корея технологияларидан фойдаланилмоқда, деб ёзади «12news.uz».

«Народное слово» газетасининг маълумотларига кўра, Анҳор бўйида қуриладиган уйнинг фасади тўлиқ ойнадан бўлади, бино ичининг лойиҳаси, биринчи ва охирги қаватлар бутунлай бошқача кўринишда бўлади. Бинонинг темир-бетон каркаси 9 баллик зилизилага чидамли қилиб ишланади. Мустаҳкам пойдевор қурилишига эса бир йил вақт сарфланган.

Қайд этилишича, 7 қаватли уй сентябрь ойида фойдаланишга топширилади. Биринчи ва иккинчи қаватларда офислар, дўконлар ва фитнес маркази, юқори этажларда эса турар-жойлар жойлашади. Бинода иккита катта лифт, автоном иситиш тизими, электр энергиясидаги узилиш вақтида ишлатиладиган ўз генератори бўлади. Эшик қулфлари уй эгасининг бармоқ изларини танийдиган мослама билан жиҳозланади.

Қурилаётган уйдаги хонадонларнинг ярмидан кўпроғи сотиб бўлингани қайд этилган. Ушбу уй фойдаланишга топширилгач Анҳор бўйида худди шундай яна 12 та уй қурилиб, янгона инфратузилмага бирлаштирилиши кўзда тутилмоқда.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда Жанубий Корея технологиялари асосида кўп қаватли уй қурилмоқда