00:02 / 19.02.2015
17 856

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида ҳарбий хизматни ўтаб бўлганларга ОТМга кириш учун имтиёзли тавсияномалар берилди

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида ҳарбий хизматни ўтаб бўлганларга ОТМга кириш учун имтиёзли тавсияномалар берилди

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган йигитларга мамлакатимиз олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга кириш имконини берадиган тавсияномалар топширилди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда ҳарбийлар, ота-оналар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, ҳарбий қисмларнинг тегишли тавсияномасига эга бўлган фуқароларга барча йўналиш ва мутахассисликлар бўйича мамлакатимиздаги олий ўқув юртларига ўқишга киришда тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 27 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.

Билим юрти ҳарбий оркестри жамоасининг концерт дастури, Чирчиқдаги 15-мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчиларининг бадиий чиқишлари тадбирга байрамона кайфият бағишлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида ҳарбий хизматни ўтаб бўлганларга ОТМга кириш учун имтиёзли тавсияномалар берилди