13:36 / 26.02.2015
7 613

Парижда Al Jazeera журналистлари дронлардан фойдалангани учун қўлга олинди

Парижда Al Jazeera журналистлари дронлардан фойдалангани учун қўлга олинди

Франция пойтахти Париж шаҳри полицияси Al Jazeera телеканалининг уч нафар ходимини Булон ўрмонида учувчисиз қурилма учиргани учун қўлга олди, деб хабар бермоқда «РБК».

Ҳозирча улар ва 24 февраль тунда Париж осмонида учирилган дронлар орасида алоқа йўқлиги айтилган. Телеканал вакилларининг сўзларига кўра, журналистлар шу мавзу юзасидан сюжет суратга олаётган бўлган. Қўлга олинганларнинг исмлари ва фуқароликлари маълум қилинмаган. Полиция маълумотларига кўра, улардан бири қурилмани бошқарган, бошқалари эса суратга туширган.

Парижда учувчисиз қурилмаларни тегишли рухсатномасиз учириш қонун билан тақиқланган. 24 февраль тунда Париждаги Эйфел минораси, АҚШ элчихонаси ва бошқа бир неча бино устида дронлар ҳаракатлангани қайд этилган, бироқ уларни бошқарганларни ушлашнинг имкони бўлмаган. Бунгача Елисей саройи устида ва АЭСлар яқинида ҳам дронлар пайдо бўлган.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Парижда Al Jazeera журналистлари дронлардан фойдалангани учун қўлга олинди