11:29 / 07.09.2016
6 189

Петербургдаги кўприкни Ислом Каримов шарафига номлаш сўралди

Петербургдаги кўприкни Ислом Каримов шарафига номлаш сўралди

Петербургдаги кўприклардан бирини Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов шарафига номлаш сўралмоқда. Бу ҳақида Федерал ахборот агентлиги'га асосланиб "Кун" нашри маълум қилди.

Манбага кўра, "Миллий қўмита+60" ижтимоий ташкилоти Санкт-Петербург ҳукуматига ана шундай ташаббус билан мурожаат қилган.

Гап "Шон-шуҳрат хиёбони"даги Дудергоф каналидан ўтган номсиз пиёда кўприги ҳақида бормоқда.

"Барчага маълумки, ўзбек жангчилари руслар билан елкама-елка туриб, Қаҳрамон Шаҳарни ёвлардан ҳимоя қилишган, кексаларимиз эса эвакуация натижасида Ўзбекистонда кечган кунларини илиқ хотиралар билан ёдга олишади", - дея таъкидлашди ташкилот вакиллари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Петербургдаги кўприкни Ислом Каримов шарафига номлаш сўралди