АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер Россияни жаҳон тартибини бузишга уринаётганликда айблади. У, Оксфорд университетида қилган маърузасида шундай баёнот билан чиқиш қилган, дея хабар қилмоқда "Кун" нашри.
Унинг фикрича, совуқ уруш даври якунлангач, ҳамкорликда эришилган ижобий натижаларга қарамай, Россиянинг «Украина ва Грузия ҳудудий яхлитлигини бузиши, ҳавода, фазода ва виртуал кенгликда ўзини нопрофессионал тутиши ҳамда ядро қуролини кўз-кўз қилиши» шуни исботлайдики, расмий Москва «бугунги кундаги жаҳон тартибини аниқ бузишга уринмоқда».
Картернинг таъкидлашича, АҚШ Россия билан бевосита уруш бир ёқда турсин, ҳатто янги совуқ урушига ҳам интилмаяпти.
«Биз Россияда ўзимизга душман қидираётганимиз йўқ, аммо, хомтама бўлманг, иттифоқчиларимизни, мавжуд халқаро тартиб ваъда қилаётган ижобий келажакни ҳимоя қиламиз», — деган Америка мудофаа вазири.
«Биз, коллектив хавфсизлигимизни барбод қилишга бўлган уринишларга қарши курашамиз. Шунингдек, демократик жараёнларимизга аралашиш борасида уринишларга жим қараб тура олмаймиз», — деб якунлаган Картер. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди