Эрон 10 сентябрь куни ўз чегараси яқинидан учиб ўтган АҚШнинг иккита айғоқчи самолётини уриб тушириш билан таҳдид қилган, деб хабар қилмоқда Fox News телеканали ўз манбасига таянган ҳолда.
Шанба, 10 сентябрь куни Американинг бортида 9 киши бўлган P-8 Poseidon ҳамда 24 мутахассис бўлган EP-3 Eries разведка самолётлари Эрон соҳилларидан 13 миль узоқликда учиб ўтган. Қуруқликдан денгизнинг 12 милигача бўлган ҳудуди Эрон чегараси ҳисобланади. Эрон томони парвозлар вақтида уларга уриб тушириш билан таҳдид қилган. АҚШ самолётлари уларнинг огоҳлантиришига эътибор бермай, халқаро ҳаво кенглигида парвозини давом эттирган.
Америка ҳукуматидаги манбанинг телеканалга маълум қилишича, улар шу билан Эрон реакциясини синаган.
Воқеадан сўнг, Америка томони Эроннинг ҳатти-ҳаракатларини «нопрофессионал» деб баҳолаган, бироқ мазкур воқеани хавфсиз деб ҳисоблайди, чунки уларнинг ихтиёридаги маълумотларга кўра, Эрон мазкур ҳудудда ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларига эга эмас.
Манба: Кун.уз “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди