Америкаликларнинг В-1В русумли 2та бомбардимончи самолёти Жанубий Корея осмонида намойишкорона парвозни амалга оширди. Парвоз КХДР чегараларига 100 километрга яқин масофада амалга оширилган, дейилади "Кун" нашрида.
Ёнҳап агентлиги берган манбага кўра, самолётлар Гуамдаги базадан чиқиб, Жанубий Кореядаги Осан базасига (Сеулдан 70 км масофада) келган. Самолётларни Жанубий Кореянинг 4 та F-15 русумли қирувчи самолётлари, шунингдек, америкаликларнинг F-16 русумли 4 та самолёти қўриқлаб борган.
Бу парвоз АҚШнинг Жанубий Корея билан бирдамлиги рамзи сифатида амалга оширилгани қайд этилган.
9 август куни АҚШ ядро қуроли элтишга қодир учта «кўринмас» B-2 Spirit стратегик бомбардимончи самолётларини Тинч океани шарқий қисмидаги Гуам оролига етказганди.
9 сентябрь куни КХДР навбатдаги ядро синовини муваффақиятли ўтказгани ҳақида маълум қилди.
Кўп ўтмасдан АҚШ, Япония ва Жанубий Корея ҳамда Ғарбнинг бир қатор давлатлари КХДР ҳаракатларини қоралаб чиққанди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди