АҚШ ҳукумати йирик қорамоллар боқилувчи ферма ва яйловларни кенгайтириш мақсадида 45 минг ёввойи отни ўлдиришга қарор қилди. Бу ҳақида 14 сентябрь куни The Independent хабар берди, дейилади "Кун" нашрида.
Манбага кўра, Қўшма Штатлар ҳудудида жами 50 мингдан камроқ ёввойи от мавжуд, шу боис уларнинг 45 мингини қириб ташлаш жониворлар популяциясига тузатиб бўлмас зиён етказади.
Ёввойи отларни қириш солиқ тўловчилар ҳисобидан амалга оширилади. Жониворларнинг қачон ва қандай ўлдирилишига аниқлик киритилмаган.
Жониворлар ҳимоячилари ҳукумат қарорига қарши чиқишмоқда. Улар Change.org.да шу мувзуда петиция жойлаштиришди, у 71 минг нафардан ортиқ киши томонидан имзоланди.
20 йил давомида жониворлар ҳимоячилари мунтазам равишда ёввойи отлар сонининг кўпайишини - туғилишни назорат қилиш йўли орқали бошқаришни таклиф қилиб келишган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?