12:53 / 19.09.2016
6 609

Нью-Жерсида яна портлаш рўй берди

Нью-Жерсида яна портлаш рўй берди

АҚШнинг Нью-Жерси штатида, бироз аввалроқ шубҳали буюм аниқланганидан кейин поездлар ҳаракатланиши тўхтатилган темир йўл бекатида портлаш рўй берган. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар қилмоқда.

Аниқлик киритилишича, маҳаллий вақт билан соат 00.40да (Тошкент вақти билан соат 09.40) портлаш овози эшитилган. Бу вақтда робот шубҳали буюмни аниқлаётганди. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш тўсатдан рўй берган. Жабрланувчилар ҳақида маълумотлар йўқ.

CNN телеканали маълумотига кўра, шубҳали буюм «ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан портлатилган». Воқеа жойида ФХХ вакиллари иш олиб боришмоқда.

17 сентябрь куни портлаш Нью-Жерсида хайрия марафони бошланиши олдидан югурувчилар йўлагида портлаш содир бўлганди. Ўшанда рўйхатга олиш ишлари туфайли старт кечиккани учун талофатлардан сақланиб қолинганди.

Шу куни Манхэттен марказидаги Челси кварталида портлаш юз берди. Ҳодиса оқибатида 29 киши жабрланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нью-Жерсида яна портлаш рўй берди