АҚШ президенти Барак Обама Демократлар партиясидан мамлакат президентлиги учун номзод Ҳиллари Клинтонни унинг ақли, кучи ва қатъиятли фикри учун олқишлаган.
Айни чоғда, Обама «бошқа номзод» — республикачи Дональд Трампни танқид қилган. Обаманинг фикрича, Трамп президент бўлишга нолойиқдир. Бундан ташқари, у давлат раҳбари лавозимида турли хил мураккаб вазифаларни ҳал этиш учун ўз салоҳиятини ривожлантиришни хоҳламайди, деб хабар қилмоқда "Кун" нашри.
Қайд этилишича, Обама таниқли ресторатор Дэнни Мэйер томонидан уюштирилган хайрия кечки нонуштаси чоғида шундай фикрларни билдирган.
Хабарда айтилишича, маросимда қатнашган 65 нафар меҳмоннинг ҳар бири чипта учун 25 минг доллардан тўлаган.
Кечадан тушган маблағлар Демократик партия миллий қўмитасига топширилади ва Клинтон сайловолди кампаниясига йўналтирилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади